Наманган вилоятининг импорт ҳажми ўтган 9 ойда 27,3 фоизга камайган

0

Наманган вилоятининг импорт ҳажми 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 27,3 фоизга камайгани маълум қилинди. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, вилоятда товар ва хизматлар импорти динамикаси таҳлилига асосан 2020 йилнинг январ—сентябрь ойларида импорт қилинган товарлар ҳажми, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,3 фоизга ёки 134,9 миллион долларга камайган ва 358,3 миллион долларни ташкил этган. Хизматлар импорти эса 0,2 миллион долларга етган.

Маълум қилинишича, импортнинг энг катта улуши, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (21,5 фоиз), ноозиқ-овқат хомашё, ёқилғидан ташқари (26,0 фоиз) ҳамда саноат товарлари (23,9 фоиз) МДҲ мамлакатларига тўғри келади. Бошқа хорижий мамлакатларга эса энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (43,4 фоиз) ва кимё маҳсулотлари ва буйимлари (20,0 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.

Маълумот ўрнида, товар ва хизматлар импортидаги йирик ҳамкор давлатларнинг улуши:

    • Хитой – 121,9 миллион доллар;
    • Россия – 63,5 миллион доллар;
    • Қозоғистон – 42,6 миллион доллар;
    • Туркия – 27,9 миллион доллар;
    • Корея – 12,4 миллион доллар.
Аввалги мақолаКоронавирусга қарши вакцина кимлар учун яхши самара бермайди?
Кейинги мақолаUzcard 2020 йилнинг 1 ноябридан онлайн омонатлар учун жорий қилинган комиссия тўловини бекор қилади