МуҳимНаманганда аҳолига сайёр хизматлар кўрсатилди

Наманганда аҳолига сайёр хизматлар кўрсатилди

Наманган вилоятининг сўлим, баҳаво, ўзгарувчан табиати билан барча ўзига ром этадиган қишлоқларидан бири бу Чодак қишлоғи. Бу ерлик аҳоли авваллари чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланиб келарди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан қишлоқда тадбиркорлик ҳам ривожланиб янги босқичга чиқди. Ҳозирда 200 га яқин “Уй меҳмонхоналари” фаолияти йўлга қўйилиб, янгидан-янги иш ўринлари яратилди.
Нафақат Чодак қишлоғида балки, Поп туманида тадбиркорликни ривожлантириш, бу орқали аҳоли турмуш даражасини ошириш, шу билан бирга, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида “Сайёр қабул” ўтказилди.
Унда, барча ташкилот ва муассасалар қатори Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳамда туман давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам иштирок этдилар. Дастлаб, соҳадаги ўзгаришлар тизимда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Аҳолининг субсидия олиш, тадбиркорлик, кадастр, коммунал соҳасига доир саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилади.
Шундан сўнг, сайёр қабулга келган фуқароларга сайёр хизмат кўрсатилди. Шу куни 32 нафар фуқарога сайёр хизмат кўрсатилиб, 50 яқин фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img