Наманганда фақат аёллар учун аёл мутахассислар томонидан сайёр қабуллар ўтказилмоқда

0

Наманган вилоятида “Аёллар дафтари”га жами 35 275 нафар аёллар киритилган бўлса, шундан ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёллар 764 нафарни, психологик маслаҳатга муҳтожлари эса 531 нафарни ташкил этмоқда.

Наманган вилоят адлия бошқармасининг бевосита таклифига асосан жорий йилнинг 19 март куни Наманган вилоят ҳокимининг фармойишига асосан, хотин-қизларнинг сайёр тартибда муаммоларини ўрганиш мақсадида тегишли ташкилотларнинг фақат аёл мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ шакллантирилиб, сайёр тартибда бепул ҳуқуқий-психологик маслаҳат бериш йўлга қўйилди.

Сайёр қабулнинг дастлабки куни Наманган шаҳри ва Учқўрғон туманинг 1-сектор биноларида ташкил этилиб, унда Наманган вилоят адлия бошқармаси, адлия бўлими, нотариуслар, нотариал архив, адвокатлар, давлат хизматлари кўрсатиш маркази ва ФҲДЁ идораси ходимлари, психологлар томонидан сайёр тартибда ҳуқуқий-психологик маслаҳатлар берилди.

Наманган шаҳар 1-сектор ҳудудида жами 19 та маҳалла жойлашган бўлиб, бу ерда шакллантирилган “Аёллар дафтари” рўйхатидаги аёлларнинг ҳуқуқий-психологик кўмакка муҳтож бўлган 71 нафар аёлнинг муаммолари тингланди.

Учқўрғон тумани 1-сектор ҳудудида эса 15 та маҳалла жойлашган бўлиб, бу ерда шакллантирилган “Аёллар дафтари” рўйхатидаги аёлларнинг ҳуқуқий-психологик кўмакка муҳтож бўлган 56 нафар аёлларнинг муаммолари тингланди.

Қабул давомида аёлларнинг уй-жой, кадастр ҳужжатларини олиш ва тиклаш, никоҳ даврида ортирилган мол-мулкка эгалик ҳуқуқи, васийлик кенгаши қарорларини белгилаш, фарзандликка олиш, алимент олишда кўмак бериш, ногиронлик гуруҳини белгилаш, пенсия тайинлаш, турар жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаш, мерос ҳуқуқини нотариал тартибда тасдиқлаш ва бошқа кўплаб ҳуқуқий-психологик муаммолари тингланди.

Қабуллар график асосида вилоятимизнинг барча ҳудудларидаги секторлар кесимидаги маҳаллалар доирасида давом этади.

 

Наманган вилоят адлия бошқармаси

Аввалги мақолаШифокорнинг мудҳиш хатоси
Кейинги мақолаСайёр қабулдан сўнг фуқарога шифохонада даволаниши учун кўмаклашилди