Намангандаги мактаб битирувчилари ОТМга кириши бўйича алоҳида рейтинг ишлаб чиқилиши айтилмоқда (+фото)

1

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи В.Ражапов имзоси билан Намангандаги мактабларга огоҳлантириш хати тарқалди.

Маълум бўлишича, Наманганда янги ўқув йилидан мактаб битирувчиларнинг ОТМга кириши бўйича алоҳида рейтинг ишлаб чиқилади.

Ҳужжатда мактаблар рангга ажратилиши мумкинлиги қайд этилган. Унга кўра, Қизил мактаб – 50 фоиз, Сариқ мактаб – 75 фоиз, Яшил мактаб – 100 фоиз ойлик олади (устама қўшилади). Ҳар бир мактаб раҳбарлари ҳамда педагогик жамоаси белгиланган муддатда мактаб ўқувчиларининг ота-оналарига сифат ва кўрсаткичлар бўйича ҳисобот бериб боради.

Огоҳлантириш хатининг 3-қисмда: мактаб ўқитувчиларини 3 йилдан буён турли хил мажбурий меҳнатларга (қишлоқ хўжалиги, кўча супуриш, пилла тозалаш ва ҳоказолар) жалб этилмаётганлиги сабабли, шахсан мактаб раҳбарлари таълим сифатига жавобгар эканлиги белгилаб берилди, дейилган.

1 та изоҳ

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг