Наманганлик тўрт эгизак гувоҳномали бўлди

0

Ҳаётда шундай янгиликлар бўладики, кўз кўриб, қулоқ эшитса ҳам ишонмайди одам. Ижтимоий тармоқларда 4 эгизак ҳақидаги хабарлар чиндан унинг фойдаланувчиларини лол қолдирди. 4 ўғил эгиз фарзандларни дунёга келтирган 30 ёшли поплик Мадинахон Икромова ўзи ҳам бундай хушхабарга тайёр эмасди. Шифокорларнинг таъкидлашича, болалар соғлом. 1-бола 902 грамм, 2-бола 1360 грамм, 3-бола 1701 грамм, 4-бола эса 1400 грамм вазнда туғилган.
Айниқса, отанинг қувончи чексиз. Баҳодир Ҳозиров бир кунда тўрт ўғилнинг отасига айланди. Ота-оналар фарзандларига Абдуллохон, Абдураззоқхон, Абдураҳмонхон, Абдубоситхон деб ном беришди. ДХА Наманган вилоят бошқармасига қарашли 1-сонли ФҲДЁ бўлими ходимлари тўрт ўғлоннинг ота-онасига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни сайёр тарзда топширдилар.


Наманган шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Нодира Оббидинованинг таъкидлашича, у 10 йиллик фаолияти давомида эгизак ва уч нафар туғилган болаларга гувоҳномалар берган. Аммо биринчи бор тўрт болага ҳужжат тақдим этиши. Ғоятда завқли ва маъсулиятли юмуш.

Айтмоқчи, Наманган вилоятида ўтган ҳафтада ҳам Чортоқда Фотима, Зуҳра, Ҳусанбойлар дунёга келишган. Уларга ҳам Чортоқ туман ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар сайёр тарзда топширилди.

Аввалги мақола4 – 5 июль кунлари “Тошкент” автовокзалидан 9 та йўналишда автобус қатновлари амалга оширилади
Кейинги мақолаҚамоққа етаклаган 7 туп ўсимлик