Нанайдаги туризм ривожида ДХМнинг ҳам ҳиссаси бор

0

Давлатимиз раҳбарининг пандемия қоидаларига амал қилган ҳолда ички туризимни ривожлантириш бўйича берган кўрсатмалари Янгиқўрғон тумани, Нанай қишлоғида истиқомат қилувчи аҳолини ҳам қувонтирди. Сабаби, қишлоқ аҳолисининг даромад манбаи асосан ёз мавсумида дам олувчилар ҳисобига тўғри келади. Нанай  табиатидан баҳра олиш учун ташриф буюрувчиларга барча қулайликга эга юзга яқин хонадонлар мавжуд. Мазкур хонадонларда “Оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш” бўйича давлат рўйхатидан ўтказилиб, ўз фаолиятларини бошлаш имкони мавжуд. Туман марказидан узоқликда жойлашган қишлоқда давлат хизматларини олиш учун марказга келишларига асло ҳожат йўқ. Аксинча, марказ ходимлари уларнинг яшаш хонадонларига бориб сайёр тарзда ёки туман давлат хизматлари марказининг Нанай филиалида давлат хизматлари кўрсатиб келмоқдалар.

Бахтиёр Абдуллажонов Янгиқўрғон туман, Дўстлик маҳалласида яшайди. Қишлоқ ҳўжалик ишларидан ортиб, ўз уйида меҳмонхона ташкил этиш истаги билан юрган эди, туман давлат хизматлари унга пешвоз чиқди. Баҳтиёр аканинг иши маҳалласининг ўзида битди-қўйди. Ҳозирда дам олувчилар учун зарур шароитларни яратиш билан банд. Марказ ходимлари томонидан 3 кун давомида 40 нафарга яқин Нанайлик фуқаролар “Оилавий меҳмон уйлари ташкил этиш” фаолияти бўйича давлат рўйхатидан ўтказилди.

Сайёр хизмат тадбирлари эса давом этади…