“Навбаҳор” жамоаси стадионга мухлисларни киритгани учун жазоланиши мумкин

0

ПФЛ 2020 йил 1 сентябрь куни Суперлига 14-туридан ўрин олган “Навбаҳор лочинлари” — “Пахтакор” футбол клублари ўртасида учрашувга мухлисларнинг кирганига оид хабарлар юзасидан баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, “Навбаҳор лочинлари” жамоаси футбол учрашувларига карантин чекловлари туфайли мухлислар киришига рухсат берилмаган бўлса-да,  мазкур учрашувда стадионга мухлислар киритилишига йўл қўйган.

Ва яна маълум бўлишича, мухлислар томонидан меҳмон жамоа аъзолари ва ҳакамларни ҳақорат қилиш ҳолатлари ёзиб олинган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалган.

“Бу билан “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби томонидан COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўллаш шароитида профессионал футбол машғулотлари ҳамда мусобақаларни ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария-гигиена қоида ва меъёрларининг 4.23-банди, шунингдек, Интизом кодексининг 5.38, 5.40-бандлари бузилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Этика қўмитасига тақдимнома юборилди”, дейилади баёнотда.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг