Навоий вилоятида яна бир давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди

0

Бир йил аввал бу ерлар тошлоқ жой эди. Бир йил ичида чўл ўртасида шунақа кўркам ва мўъжаз бино қад ростлади. Буни чўлдаги мўъжиза деса ҳам бўлади. Алоҳида таъкидлаш жоизки, вилоят бўйича мазкур бино янгидан қуриб, аҳоли ва тадбиркорлар учун фойдаланишга топширилаётган саккизинчи Давлат хизматлари маркази ҳисобланади. Ҳеч бир бинонинг  архитектураси ва кўриниши, дизайни бир-бирига ўхшамайди. Тўғри барчасида ресепшен, кути зали, қабул ойналари, тўлов учун касса, кафетерий, тиббиёт хонаси, болалар майдончаси мавжуд. Аммо, 8 тасининг ҳам интерьери шу бинога кирадиган одамларда илиқ таассурот уйғотиши рост. Барчаси фуқароларнинг қулай ва  шинам бинода давлат хизматидан фойдаланиши учун яратилган.

Тизим фаолиятидан кўпчилик хабардор. Ташкил топганига 3 йилдан ортиқ вақт бўлган соҳада хизматлар сони 36 тадан 150 тага етказилди. Йил якунигача бу хизматлар сони Президентимиз ташаббусида 300 тага етказиш назарда тутилган. Бу нимадан далолат беради, халқнинг ташкилотма ташкилот, идора-ма идора юришларига чек қўйиш мақсадида барча хизматлар биргина марказ орқали амалга оширилади. Бугун Навоий вилоятининг ҳар бир туман ва шаҳарида Давлат хизматлари маркази ишламоқда. Кунига 200 дан 500 нафар одамгача кириб хизмат оладиган ҳудудлар бор. Навоий шаҳри, Кармана ва Хатирчи Қизилтепа туманларида аҳоли сони кўплиги боис марказларда фуқаролар бисёр. Томди туманида ҳам жорий йилнинг бошидан аҳоли ва тадбиркорларга 3 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, бу хизматларни олишда аввалги бино аҳоли учун тор ва ноқулай эди. Янгидан барпо этилган бино чўл бағридаги мўъжизалиги рост. Марказ биносининг иккинчи қаватида Томди тумани адлия ва ФҲДЁ бўлими, нотариус, халқ ва бош вазир қабулхоналари ҳам аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатади. Анжуманда Ердавлет Алданазаров ва Гулжазира Саломоваларнинг никоҳи қайд этилгани тадбирга файз бағишлади. Бинонинг тақдимот маросимида жамоатчилик, ОАВ  вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

 

 

Аввалги мақолаНогиронлиги кўриниб турганларга комиссиядан ўтказилмасдан муддатсиз ногиронлик нафақаси тайинланадими?
Кейинги мақолаЮридик кадрлар тайёрлаш тизими такомиллаштирилади