ЯнгиликларМаҳаллийНавоийда вакцина олмаган ўқитувчиларни ишдан бўшатган директорга чора кўрилди

Навоийда вакцина олмаган ўқитувчиларни ишдан бўшатган директорга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда мактаби директори COVID-19’га қарши вакцина олмаган 20 нафар ўқитувчини ишдан бўшатгани ҳақида хабар тарқалди.
Қайд этилишича, ҳолат Навоий вилояти Қизилтепа тумани халқ таълимига қарашли 12-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Навоий вилояти Қизилтепа туман халқ таълимига қарашли 12-умумий ўрта мактаби директори 20 нафар ўқитувчини коронавирусга қарши эмланмагани учун ишдан четлаштириш ўрнига, қонунга зид равишда ишдан бўшатиш бўйича буйруқ чиқарган. Мактаб директори ва ўқитувчиларидан тушунтириш хатлари олинган. Давлат меҳнат инспекцияси томонидан мактаб директори номига ёзма кўрсатма киритилиб, буйруқлар бекор қилинган.
Шунингдек, мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жарима қўлланилган.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img