Нега Ўзбекистонда Хитойнинг Zhifei Longcom компанияси вакцинаси клиник тадқиқотларини ўтказиш учун танланди?

0

Мазкур компания вакцинаси энг юқори хавфсизлик профилига эга рекомбинант вакцина бўлиб, биринчи ва иккинчи клиник синовларнинг натижаларига кўра ножўя таъсири кам (0,3-0,5%дан кам). Бундан ташқари, Т-хотира ҳужайраларининг ҳосил бўлиши юқорилиги, Нон-нейтралловчи ва нейтралловчи антитаналар ўртасидаги мувозанат мавжудлиги каби илмий кўрсаткичлар ҳам бу танловимизнинг сабабларидан биридир.

Ушбу вакцина COVID-19 вируси гликопротеинининг рецепторга боғланувчи доменини CHO рекомбинант ҳужайралари ёрдамида кўпайтирилиб, тозаланиб ва алюминий гидроксиди қўшиш орқали тайёрланган.

Ноябрь ойидан бошлаб Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.Ltd компаниясининг 8 та ходими Ўзбекистонга етиб келган ва ҳозирги кунга қадар Илғор технологиялар марказинининг 30 нафар олимлари, вирусология институти ва бошқа тиббиёт муассасаларининг 112 нафар тиббиёт ходимлари билан биргаликда тадқиқотларни ўтқазишмоқда. Учинчи босқич клиник синовларида 7000 минг кўнгиллилар қатнашмоқда.

 

Аввалги мақолаҚимматга тушган итоатсизлик
Кейинги мақолаФуқароларга иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғда пенсия қандай тайинланади?