Ўзбекистон
16.05.2024
128
Ўзбекистон Киберспорт ассоциацияси президенти Дониёр Жўраев “Сигма подкаст” лойиҳасининг навбатдаги сонида мамлакатда киберспортнинг ривожланиши, унга қаратилаётган эътибор, ота-оналарнинг муносабати ва ушбу соҳадаги ўзгаришлар ҳамда маошлар ҳақида сўзлади.
“Албатта, ота-боболаримиз бошқа нарсаларга қизиққан бўлиши мумкин, лекин ҳар бир авлоднинг ўз қизиқишлари бор ва бу яхши ёки ёмонлигини ҳеч ким айтолмайди. Ёшларни чегаралаш керак эмас”, – Дониёр Жўраев.
Ассоциация президенти энг йирик ўйин ишлаб чиқарувчилардан бири Тенcент компанияси Ўзбекистонда серверларини ўрнатгани мамлакат имижи учун катта иш бўлганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, бошқа ишлаб чиқарувчилар билан ҳам музокаралар кетаётганини маълум қилди.
“Бажарадиган вазифаси ва қатнашаётган турнирларига қараб ўйинчилар 6 миллиондан 12 миллион сўмгача ойлик маош олади”.
Эски даврларда компьютер ўйинлари ва киберспортнинг фақатгина зарарли томонларига урғу бериларди. Турли хил рейдлар, нафратга тўлиб тошган кўрсатувлар тайёрланарди, лекин ҳозирда ҳукуматнинг киберспортга нисбатан муносабати тубдан ўзгарган.
“Киберспортга кириш осон. Исталган жисмоний ҳолатдаги ва ёшдаги шахс у билан профессионал шуғуллана олади. Киберспортда имкониятлар ҳаммада тенг. Мураббийлар назорати остида амалга оширилса, бундан ҳеч ким зарар кўрмайди. Биз ўйинчилар учун барча шароитларни яратмоқдамиз”, — дейди Дониёр Жўраев.
Шунингдек, ассоциация президенти яқинда бўлиб ўтган Узбекистан Эспортс Чампионшип турнирига тўхталиб ўтди. Турнирга Ўзбекистон учун рекорд миқдордаги 350 миллион сўм соврин жамғармаси қўйилган. Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан жамоалар қатнашган.
Ўзбекистон 2026-йил “Келажак ўйинлари”га ҳам мезбонлик қилиши кутилмоқда ва Дониёр Жўраев ушбу йирик турнир учун тайёргарлик ишлари бошлангани маълум қилди. “Келажак ўйинлари” — беллашувлар бир вақтнинг ўзида спортнинг анъанавий турлари ва уларнинг рақамли муқобилларида ўтказиладиган юқори технологик мусобақадир. Турнирда 100 дан ортиқ мамлакат иштирок этади ва баҳслар 21 та инновацион йўналиш бўйича ўтказилади.
Улашиш:
Бошқалар
Боғча директорлари учун ўринбосарлар, 20 фоизлик устама, мобил малака ошириш хизматлари ва имтиёзлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш
Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан белгиланган схемага мувофиқ берилади.
Меҳнат муносабатларида камситилиш ҳолати нима ва ундан шикоят қилиш тартиби қандай?
Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадирлар. Бу Меҳнат кодексининг 4-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган.
Транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш
Транспорт воситасини бошқаришни ўргатаётган вақтда ўргатувчида тегишли тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шарт.