Янгиқўрғон туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг май ойида мустақил ташаббус билан “Наманган сув” МЧЖ Янгиқўрғон туман бўлимида ходимларга иш ҳақи тўланиши бўйича монитиронинг ўтказилди.

Бўлим 2020 йил 19 май ҳолатига  40 нафар ходимидан 35 469 908 сўм қарздорлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан “Наманган сув” МЧЖ Янгиқўрғон туман филиалига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди. Натижада 40 нафар ходимга июнь ойи ҳолатига 38 357 000 сўм ойлик иш ҳақлари ундириб берилди.

Янгиқўрғон туман адлия бўлими

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг