Нигерияда бензовознинг портлаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

0

“Дизел ёқилғиси билан тўлдирилган ёнилғи ташувчи транспорт воситасининг ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида машина ағдарилиб кетди ва портлади, деб хабар қилмоқда Замон.уз Корреспондент интернет нашрга таяниб.

“Портлаш атрофдаги жами саккизта автомобилга таъсир кўрсатган ва улар бутунлай ёниб кетган”, – дейди йўл ҳаракати хавфсизлиги федерал хизмати вакили Aгнесс Огунгбеми.

Маълум бўлишича, ходиса Осун штатидаги Илеса-Aкуре трассасида содир бўлган. Ярадорлар касалхонага етказилди.