Нима сабабдан ўқишни кўчириш учун transfer.edu.uz сайтига топширилган айрим ҳужжатлар қайтарилмоқда?

7

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев нима сабабдан ўқишни кўчириш учун transfer.edu.uz сайтига топширилган айрим ҳужжатлар қайтарилаётганига изоҳ берди.

Қайд этилишича, тизимга киритилган ҳар бир ҳужжат мутахассислар томонидан синчиклаб ўрганилиб, тўғри киритилган ҳужжат қабул қилинади. Нотўғри киритилган ҳужжатлар қайтарилади.

Аксарият ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра тўғрилаб қайта юбориш учун қайтарилмоқда:

паспорт нусхасида доимий яшаш манзили қайд этилган саҳифа тўлиқ ёки сифатли юкланмаганда. Зеро, ўқишни кўчириш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда талабанинг доимий яшаш манзили асословчи сабаблардан биридир;

ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома, рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган;

ўқиган (ўқиётган) ОТМ ёки таълим йўналиши номи тўлиқ киритилмаган;

мавжуд бўлмаган ОТМ ёки таълим шакли ёки таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтилган.

Ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган аммо аризалари дастур орқали рад этилган фуқаролардан қайд этилган камчиликларни қисқа муддатда тўғирлаб қайта жўнатишлари сўралади.

Эслатиб ўтамиз: тизимга киритилган ҳужжатларни ўрганиш 5 август кунидан кейин ҳам давом этади. Аммо янги ҳужжат қабул қилинмайди.

Шу билан бирга, рўйхатдан ўтган фуқаролардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва парол орқали) аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатларини доимий кузатиб боришлари сўралади.

7 Изоҳлар

  1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашевга. Нега ҳужжатларнипаспорт нусхасида доимий яшаш манзили қайд этилган саҳифа тўлиқ ёки сифатли юкланмаган, ОТМда ўқиётганлик (ўқиганлик) тўғрисидаги белгиланган шаклдаги ҳужжат (академик маълумотнома, рейтинг дафтарчаси ёки транскрипт) нусхаси тўлиқ ёки сифатли юкланмаган деб оддий баҳоналар топиб, ҳужжатларни тўлиқ тушуниб бўлиб турган ҳолатда, сифатсиз деб аризани бекор қиляпсизлар. Ҳужжатлар сал сифатсиз (лекин аслида сизларнинг тушунчангиз бўйича сифатсиз) бўлиши мумкин Нима ишчи гуруҳда кўрлар ишлаяптими? Нима сизларда бошқа мақсад ёки талаб борми? Ёки сизларга юқоридан буйруқ борми? Нима аҳмоқчилик (хафа бўлманг сизнинг қилиб турган ишингизни шунданбошқача тушуниб бўлмайди) бўляпти. Тушунтириб беринг.

  2. Ассаломуалейкум мен укишни кучириш учун ариза бергандим кабул килинди лекин хали жавоби келмаяпти .Юкоридаги келтирилган ракамларга телефон килдим 15-сентябргача чикади деган .мана укиш бошланганига 2 хафта булди.Кандай билсам булади