Нима учун Финляндияда коррупция деярли йўқ?

0

Экспертлар бешта сабабни кўрсатади:

  1. Финларда очкўзлик, нафсга қул бўлиш, бойликка интилиш деган тушунча йўқ, улар бундай тушунчани ёввойи осиёликларга хос калтафахм одамлар (дегенерат) учун кўнгилхушлик деб ҳисоблайдилар.
  2. Финлар бировларнинг ҳисобидан бойишни мутлақо тасаввур қила олмайдилар. Ўз миллатдошлари ҳисобига бойишни улар халққа нисбатан нафрат деб ҳисоблайдилар. Уларнинг тушунчалари бўйича бундай ишларни фақат разил, қабиҳ кимсаларгина қила оларкан.

3.Финлар давлат бюджетига хиёнат бу ўз фарзандларининг келажагига, миллат, халқ келажагига улуғ бир хиёнат эканлигини аниқ-тиниқ тушунадилар. Ахир ўша давлат, халқ мулкини ўмараётган одам ҳам шу Финляндия хавосидан нафас олади, сувини ичади, шу йўлларда юради, унинг болалари ҳам мактабларга боради. Ўз фарзандлари ва уларнинг келажагидан нафратланиш яъни уларнинг келажагини ўғирлаш фақат маънавий қашшоқ одамнинг яъни маҳлуқнинг қўлидан келади, деб ҳисоблайдилар.

4.Финлар ўғрилар булар энг қўрқоқ, тубан одамлар, улар доимо адолат қасосидан қўрқиб, яшириниб, ҳаловатсиз яшашларини биладилар. Бундай одамлар ҳеч қачон чинаккамига озод бўла олмайдилар, бундай одамлар элга ҳеч қачон қўшила олмайдилар, халқ улардан нафратланади.

  1. Финлар ҳеч қачон фарзандларини бирон ўқишга ёки ишга таниш-билиш орқали “тиқиштирмайди”. Улар бу билан ўз фарзандларига зарар келтираётганларини яхши тушунадилар. Улар ноқонуний иш қилишни яна фарзандлари учун жиноят қилишни тасаввур хам қила олмайдилар. Чунки улар инсон ўз илми, малакаси, қобилияти билангина бирон нарсага эришиши керак деб ҳисоблайдилар. Бу йўлда улар ўз фарзандлари агар бошқалардан илмсизроқ ёки қобилиятсизроқ бўлса ҳеч қачон ўша болаларнинг жойини ўз боласига раво кўрмайдилар. Бу ишни финлар разолат, адолатсизлик деб ҳисоблайдилар. Ўз фарзандларига яхшилик қиламан деб унга келажакда муаммолар ортириш фақат ахмоқ одамнинг ишидир деб тушунадилар.

Балки шунинг учундир деярли ҳеч қандай бойлиги йўқ Финляндия дунёдаги энг фаровон, тараққий этган, бахтли одамлар мамлакати бўлиб қолмоқда!.