Ногиронлар аравачаси кимларга бепул берилади?

0

— Т. исмли шахс 1-гуруҳ ногирони экани, ҳозирда ногиронлар аравачасига эҳтиёжи мавжудлигини билдириб, ногиронлар аравачасини олиш борасида қандай имтиёзга эгалиги ҳақида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.

— Пенсия ёшидаги муҳтож шахслар, 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар, 6 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга.

 Ушбу шахсларга белгиланган протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул таъминланади.

Саволга «Мадад» ННТ масъул ходими Аброр Эъзозхонов жавоб берди.

Аввалги мақолаЧет элда ёзилган ишончнома факс орқали жўнатиладими ёки асли бўлиши керакми?
Кейинги мақола«Ойдина» ва «Юлдуз»: икки «образдаги» бир қиз фирибгарлиги фош этилди