Ногиронлиги кўриниб турганларга комиссиядан ўтказилмасдан муддатсиз ногиронлик нафақаси тайинланадими?

0

— Мен 2 гуруҳ ногирониман. Ногиронлиги кўриниб турганларни комиссиядан ўтказмасдан, муддатсиз ногиронлик нафақаси белгиланишини эшитдим. Шу рост бўлса мен туман ФТК бўлимига қандай ҳужжат такдим килишим керак бўлади?

—  Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарорига “Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тўғрисида”ги Низомга асосан қуйидаги ҳолатларда ногиронлик гуруҳи муддатсиз белгиланади:
* 60 ёшдан катта ногирон эркакларга ва 55 ёшдан катта ногирон аёлларга;
* Кейинги 5 йил ва ундан ортиқ йил мобайнида ногиронликнинг I ёки II гуруҳи белгиланган, 5 йил мобайнида ДПМда тўлиқ диспансер кўригидан ўтган, реабилитация дастурлари бажарилган, шунингдек, реабилитациянинг барча турлари истиқболсиз бўлган, тиклаб бўлмайдиган анатомик-функционал бузилишлар ёки зўраювчи касалликларга дучор бўлган ногиронларга.
Шу низомга асосан сиз охирги 5 йил давомида сизга I ёки II гуруҳи белгиланганлиги, 5 йил мобайнида ДПМда тўлиқ диспансер кўригидан ўтганлигингиз, реабилитация дастурларини бажарганлигингиз, реабилитациянинг барчаси натижасиз бўлганлиги, тиклаб бўлмайдиган касалликка ёки зўраювчи касалликга дучор бўлганлигингиз ҳақидаги ҳужжатларни тақдим қилишингиз лозим.

Саволга «Мадад» ННТнинг масъул ходими Аброр Эзозхонов жавоб берди.

Аввалги мақолаЭлектрон давлат хизматларидан фойдаланиш борасида ўқув-семинарларга старт берилди
Кейинги мақолаНавоий вилоятида яна бир давлат хизматлари маркази фойдаланишга топширилди