Норвегияда карантин сабаб ёпилган боғчалар яна очилмоқда

0
Фото: korrespondent.net

Korrespondent.net интернет нашрининг хабарига кўра, Норвегияда коронавирус сабабли ёпилган болалар боғчаларини яна очмоқда.

Хабарда айтилишича, мактабгача таълим муассасаларининг очилишига қарамай, кўплаб ота-оналар бу каби вазиятда фарзандлари уйда қолишини маъқул кўрмоқда.

Шунингдек, 20 апрелдан бошлаб норвегияликларга ўз дачаларига боришга рухсат этилади.

Норвегия Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, апрель ойи давомида ёпилган муассасалар секин-аста очила бошлайди: боғчалар яна ишга тушади ва бошланғич синф ўқувчилари мактабга бориши, талабалар ОТМларга қайтиб, ўқишни тамомлаши мумкин бўлади. Бундан ташқари, сартарошхоналар ва бошқа кўплаб муассасалар фаолияти қайта йўлга қўйилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Норвегияда коронавирус билан касалланганлар сони 7078 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда COVID-19 оқибатида 165 киши вафот этган.

Аввалги мақолаТошкентда яшаш шунчаки ҳавас эмас…
Кейинги мақолаГонконгда 6 ҳафта ичида биринчи марта COVID-19нинг янги ҳолати қайд этилмади