Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги матбуот котиби Севара Зокирова ноширлик фаолиятига лицензия талаб этилиши масаласига тўхталиб ўтди ва қуйидаги саволга жавоб берди:

Ноширлик билан шуғулланишга лицензиямиз бор эди, 2 ой олдин муддати тугади. Ишимизни қайта бошлаш учун лицензия муддатини қандай узайтирсак бўлади?

— Жорий йил 22 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг 401-сон қарорига асосан, эндиликда ноширлик фаолияти учун лицензия талаб этилмайди.

Ваколатли органни фаолиятни бошлаганингиз ҳақида хабардор қилиш кифоя қилади. Бунинг учун, ДХМга келиб ёки Ягона порталга кириб, хабарнома тўлдирилади. Хабарномада муассис ҳақида маълумот, ноширлик фаолиятини амалга ошириш жойи, ноширлик ихтисослашуви, масъул муҳаррир ҳақида маълумот ҳамда моддий-техник ускуналар кўрсатиб ўтилади.

Хабарнома юборилгач автоматик тарзда давлат реестрига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотнома шакллантирилади ва ушбу ҳужжат фаолият билан қонуний шуғулланаётганлигингизни тасдиқлайди. Бунда хабардор қилиш учун йиғим ва давлат божи ундирилмайди.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг