ЯнгиликларҲуқуқНотариус қандай низолар бўйича медиатив келишувни тасдиқлайди?

Нотариус қандай низолар бўйича медиатив келишувни тасдиқлайди?

Нотариус фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, яъни мулкий ва мерос масалалари бўйича ўзаро мақбул қарор қабул қилиш учун тарафларнинг ихтиёрий розилиги асосида низода медиатор сифатида иш юритади.

Нотариус фақат нотариуслар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар юзасидан келиб чиққан низолар бўйича медиатор вазифасини бажаради.

Жисмоний шахслар ҳам, юридик шахслар ҳам медиация тарафлари бўлиши мумкин.

Нотариус қуйидаги низолар бўйича медиатив келишувни тасдиқлайди:

оилавий низолар (эр-хотиннинг мол-мулкини бўлиш);

мерос билан боғлиқ низолар (мерос мол-мулкини тақсимлаш, меросхўрлар ўртасида улушларни бўлиш ва бошқалар);

бошқа низолар (пул мажбуриятлари, мулкни топшириш мажбуриятлари, қарз мажбуриятлари, гаров муносабатлари бўйича мажбуриятлар).

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш учун тарафлар ўзаро келишувга кўра нотариал ҳаракатни амалга оширган нотариусга ёки бошқа нотариусга мурожаат қилиши мумкин.

 Нотариус медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида бир вақтнинг ўзида ҳам тарафларнинг барчаси билан, ҳам тарафларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида учрашувлар ўтказади, уларга низони ҳал этишга доир оғзаки ва ёзма тавсиялар беради, медиация бошлангунига қадар медиация тарафларига медиациянинг мақсадини, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради, тарафларнинг ўзаро фикр ва таклиф алмашишларини таъминлайди, тарафлар томонидан низони тартибга солиш турини таклиф қилади.

Дилнора ХОЛМАНОВА,
Қарши шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус

 

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img