Одамлар уйидан туриб давлат хизматларидан фойдаланадиган кун келди…

0

Марказ ходимлари маҳаллабай ва хондонбай тамойили асосида хизмат кўрсатмоқда.
Марказдан олис ҳудудларда яшовчи аҳолининг оворагарчилигига барҳам бериш мақсадида агентликнинг Наманган вилоят бошқармаси туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази ходимлари фуқароларнинг яшаш манзилига борган ҳолда давлат хизматларини кўрсатмоқда.
Жумладан, Норин туман давлат хизматлари маркази ходимлари 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тумандаги “Куюлтепа” маҳалласи аҳлига сайёр хизмат кўрсатди. Мазкур маҳалланинг кайвони онахонларидан бири М. Қосимованинг ногиронлиги сабаб, унинг хонадонига бориб хизмат кўрсатилди.
Шунингдек, Наманган туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан туманинг “Қумқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини, Бектемир кўчасида истиқомат қилувчи фуқароларга «Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш» бўйича «Наманган Сувоқава» Наманган туман бўлими билан ҳамкорликда «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак» шиори остида 69 нафар фуқарога сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Бундан ташқари, ходимлар томонидан 100 дан зиёд фуқароларга my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.
Бектемирлик ,Эргашбой ота Инамов 81 ёшни қаршиланган нуронийлардан бири. Отахон ҳам давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан кўрсатилган хизматдан мамнун. Авваллари, бундай юмушларни адо этишнинг ўзи бўлмас эди. Ҳозир омон-омон даврлар бўлиб, давлат идораси ходимлари маҳалламизга келиб бизни узоғимизни яқин, мушкулини осон қиляпти. Мен марказ хизматларидан кўп фойдаланганман. Шу пайтгача 10 мартадан ортиқ хизмат олган бўлсам унинг 6 тасидан ўз маҳалламда фойдаландим, дейди Эргашбой ота Инамов.
Сайёр хизмат тадбирлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Аввалги мақолаАёллар ҳамиша эътиборимизда
Кейинги мақолаАлимент қачонгача ундирилади?