ЯнгиликларМаҳаллий«Оқила аёллар» ҳаракати масъуллари томонидан семинар ўтказилди

«Оқила аёллар» ҳаракати масъуллари томонидан семинар ўтказилди

Маълумки, жорий йилнинг август ойида Вазирлар Маҳкамасининг “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 437-сон, қарори қабул қилинганди.

 Мазкур қарорга кўра, Тошкент шахрида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларида доимий фаолият юритувчи жамоатчилик тузилмаси – «Оқила аёллар» ҳаракати ташкил этилди.
Ҳуқуқшунос, олима аёл сифатида Тошкент  шаҳридаги Мирзо Улуғбек тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан “Оқила аёллар” ҳаракатининг  семинарида иштирок этар эканман,  семинар истирокчиларининг  жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш, энг аввало, ёшларга тарбиявий, маънавий  таъсир кўрсатиб, миллий қадриятларимизни сақлаган ҳолда Янги Ўзбекистонда янгича фикрлайдиган оила, маҳаллаларни юксалтиришга бефарқ эмасликларидан роса суюндим.

Эътиборли жиҳати, Мирзо Улуғбек туманида фуқаролик ишлари бўйича судья Садоқат Сафоева ҳам биз билан биргалиги яна мени руҳлантирдики, айрим  маҳаллада ажрим ёқасига келиб қолган, меҳнат миграциясига кетиб ёш фарзандларини қолдирган оилалар, пробация ўтаётган аёллар билан ишлашимизга катта имконият ва қулайлик беради. Чунки ҳуқуқий жиҳатдан оналик нима, оналик ҳуқуқи ва ундан маҳрум бўлиш шартларини тушунган, англаган аёлларимиз оиласини сақлаб қолса, фарзанд тарбияси ҳам оила ҳам рисоладагидек бўлади. Иккинчидан, фаолият аъзолари орасида зиёли, олима аёлларнинг борлиги эса, ёшлар ўртасида оилавий-маънавий-ҳуқуқий муносабатлар, оила иқтисоди ва бюджети, бахтиёр оила тушунчасини кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунки ҳаётий мисоллар билан самимий гапирилган ҳар бир факт йиғилганларнинг қалбига етиб бориши табиийдир.

Ахир бу  ҳаракатнинг асосий вазифаларидан бири жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш орқали аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, одобли қиз ва маърифатли она қиёфасини шакллантира олсак, янги авлод олдидаги бурчимизни адо этган бўламиз.

Фируза Мухитдинова,

Тошкент шаҳар Оқила аёллар ҳаракати аъзоси, 

ТДЮУ профессори, юридик фанлар доктори

 

 

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img