ЯнгиликларМаҳаллийЎқувчилар аравакашлик билан шуғулланган. Бунга ким айбдор?

Ўқувчилар аравакашлик билан шуғулланган. Бунга ким айбдор?

Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 8-9 октябрь кунлари ўқувчи-ёшларнинг назоратсиз қолиши ва содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, дарс жараёнида ўқишга бормасдан бемақсад юрган, вояга етмаганларни аниқлаш, уларни ўқишга қайтариш ва давоматни яхшилаш мақсадида мактабларда таълим-тарбия олаётган вояга етмаган ўқувчилар ўртасида «Тиғ» ва «Давомат» тадбирлари ўтказилган.

Рейд давомида дарсларни сабабсиз қолдирган 2 832 нафар ўқувчи аниқланган.

Шулардан:

439 нафари дарс вақтида интернет-кафеда,
68 нафари тунги интернет клубда,
338 нафари бозорларда савдо-сотиқ ва аравакашлик,
39 нафари дайдилик,
15 нафари эса жамоат транспортида чиптачилик фаолияти билан шуғулланиб юрганлиги аниқланиб, таълимга жалб этилган.

Шу билан бирга 1542 нафар ота-оналар назорати ва қаровисиз қолган ўқувчи аниқланиб, улар таълим олиши учун махсус мактаб-интернатларга жойлаштирилди. Рейд натижасида сабабсиз дарсларда қатнашмаётган, назоратсиз қолганлиги аниқланган ўқувчиларнинг ота-оналари ҳокимликлар ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларининг йиғилишларига жалб этилиб мазкур ҳолатлар муҳокама қилинган.

Халқ таълими вазирлиги барча ота-оналар фарзанд тарбиясига масъулият билан ёндашишлари, фарзандлари уйдан чиқаётганда унинг портфелида ва ёнида ўткир тиғли жисмлар мавжуд эмаслигини кўздан кечириши, мактабга ўз вақтида бораётганини назоратга олишларини сўраган.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img