ЯнгиликларМаҳаллийЎқувчисини калтаклангани айтилаётган мактаб ўқитувчисига хизмат текшируви тайинланди

Ўқувчисини калтаклангани айтилаётган мактаб ўқитувчисига хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси калтаклангани билан боғлиқ видео тарқалган эди.

Бош прокуратура Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 22 апрель куни Бандихон тумани 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган.

Ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Текшириш доирасида ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img