ЯнгиликларМаҳаллийОлис ҳудудларда сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда

Олис ҳудудларда сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда

Чироқчи туманининг олис ҳудудларида “Обод маҳалла” дастури доирасида маҳаллаларни янада ривожлантириш ва аҳоли турмуш тарзини тубдан ўзгартириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Туман марказидан 75 км узоқликда жойлашган «Умакай» маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулда Чироқчи туман Давлат хизматлари маркази ходимлари ва Чироқчи тумани 2-сонли ФҲДЁ бўлими ҳам фаол иштирок этиб, фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, мутахассислар томонидан Давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатиладиган хизматлар, улардан онлайн фойдаланиш тартиби ҳамда соҳадаги янгиликлар тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар берилди.

Сайёр хизмат давомида —  кадастр паспортини тайёрлаш,  якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш, электрон рақамли имзо олиш, электр тармоқларига уланиш учун техник шарт олиш, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома  олиш каби хизматларга аризалар олинди ҳамда фуқароларга буклетлар тарқатилди. Шунингдек, 26 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img