ЯнгиликларМаҳаллийОлий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди

Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди

Мажлис давомида Қорақалпоғистон Республикасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган масала ҳам кенг муҳокама қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, мажлисда Қорақалпоғистонда аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, янги иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар амалга оширилиши ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ахбороти эшитилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида Қорақалпоғистон бўйича 68 та бўш иш ўрни ярмаркалари ўтказилиб, 2 091 та корхона ва ташкилот 6 353 та бўш иш ўрни билан иштирок этган. Ушбу ярмаркаларга жами 2 977 нафар ишсиз жалб қилиниб, унда  1408 нафар иш излаб юрган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилганларга доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 14,6 минг нафар ишсиз, ишлаш учун четга кетолмаган ва қайтиб келган фуқароларни меҳнат органлари йўлланмалари асосида давлат дастури доирасида яратилаётган ва бўш доимий иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашилган.

Бундан ташқари, 14,2 минг иш билан банд бўлмаган аҳоли ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган ва уларнинг иш ҳақи учун 8,3 млрд сўм маблағ тўлаб берилган.

Таъкидланишича, 2021 йилга белгиланган Давлат дастури доирасида ишсиз, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг 796 нафарига 3,0 млрд сўм субсидия маблағлари ажратилган. Бироқ жорий йилда субсидия бериш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўриш етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги қайд этилди.

Шунингдек, 2021 йил ўтган даври мобайнида 2 315 нафар, шу жумладан, 2 093 нафар Қозоғистон, 1049 нафар Россия, 23 нафар Жанубий Корея ва 4 нафар фуқаро бошқа давлатларга ишга жойлаштирилган.

Шу билан бирга, аҳолини иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва бошқа меҳнат муносабатлари билан боғлиқ муаммоли масалаларни халқ орасида кўриб чиқиш мақсадида сайёр қабулларни ўтказиш етарли даражада йўлга қўйилмаган, ўтказилган сайёр қабулларнинг самарадорлиги паст даража қолаётганлиги кўрсатиб ўтилди ҳамда жойларга бориб ҳолат ўрганилганда вазирлик томонидан тақдим этилган маълумот ва кўрсаткичларда номутаносибликлар борлиги аниқланди.

Мажлис якунида муҳокама этилган масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img