Бугун, 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтаётган мажлис кун тартибига 16 та масала киритилган.

Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларни кузатиб боришингиз мумкин.

 

 

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг