Хорижий ёки нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш (тиклаш) бўйича рўйхатдан ўтган ҳамда ўтказилган махсус синовларда (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонларда) иштирок этган талабалар ДИҚҚАТИГА!

2020/2021 ўқув йили учун хорижий ёки нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишни кўчириш (тиклаш) бўйича ўтказилган махсус синовлар (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонлар) натижаларига кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўтиш бали 56,7 этиб белгиланди.

‼️Махсус синовларда (онлайн тест, касбий (ижодий) имтиҳонларда) иштирок этиб 56,7 балл ва ундан ортиқ балл тўплаган талабалардан тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасалари рўйхати:

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
Ўзбекистон миллий университети;
Ўзбекистон миллий университети Жиззах филиали;
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети;
Тошкент давлат техника университети;
Тошкент давлат техника университети Термиз филиали;
Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали;
Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали;
Тошкент молия институти;
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университети;
Тошкент кимё-технология институти;
Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали;
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали;
Тошкент давлат педагогика университети;
Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиали;
Тошкент давлат педагогика университети Шаҳрисабз филиали;
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети;
Андижон машинасозлик институти;
Андижон давлат университети;
Бухоро давлат университети;
Бухоро муҳандислик-технология институти;
Гулистон давлат университети;
Жиззах политехника институти;
Қорақалпоқ давлат университети;
Қарши давлат университети;
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти;
Наманган давлат университети;
Наманган муҳандислик-қурилиш институти;
Наманган муҳандислик-технология институти;
Самарқанд давлат университети;
Денов тадбиркорлик ва педагогика институти;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти;
Термиз давлат университети;
Фарғона давлат университети;
Фарғона политехника институти;
Урганч давлат университети;
Навоий давлат педагогика институти;
Нукус давлат педагогика институти;
Жиззах давлат педагогика институти;
Қўқон давлат педагогика институти;
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти;
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали;
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали.

1 та изоҳ

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг