ЯнгиликларМаҳаллийОммавий қабулда шаҳрисабзликларнинг муаммолари кўтарилди

Оммавий қабулда шаҳрисабзликларнинг муаммолари кўтарилди

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни «маҳаллабай» ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ҳам фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқда.

Айни пайтда Шаҳрисабз шаҳрида давом этаётган оммавий қабулларда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Исоқов қатнашмоқда. Қабулда фуқаролардан ҳуқуқий мазмундаги 20 га яқин мурожаат қабул қилиниб, 30 нафардан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шаҳрисабз туман ФҲДЁ бўлими томонида 2 та гувоҳнома сайёр тартибда топширилди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img