Омон қолсанг, мени унутма болам!

0

Японияда юз берган зилзиладан сўнг қутқарувчилар бир ёш жувоннинг уйи олдига келишди. Харобаларни тозалаб, унинг остида қолганларга ёрдам бериш керак эди.
Шу уйда яшайдиган аёлнинг жасади бир-бирига суяниб қолган деворларнинг ёриқ-дарзларидан кўриниб турарди. У ғалати ҳолатда эди – худди ибодат қилаётгандай олдинга эгилган, қўллари билан ниманидир бағрига босиб олганди. Уй қулаганда аёлнинг елкаси ва бош қисми жароҳатланган, аллақачон дунёдан кўз юмганди.
Қутқарувчилар аёл танасини деярли кўмиб ётган турли синиқлар ва парчаларни аста-секин тозалашди. У гулдор йўргакка ўралган гўдакни қучоқлаб олганди. Чақалоқ тахминан уч ойлик эди. Уй йиқилган чоғда она ўз жонини фидо қилиб, боласини қутқарган экан. Гуруҳ бошлиғи қўлга олган пайт болакай ҳеч нимадан хабарсиз, тинчгина ухлаб ётарди. Гўдакни текширишга келган шифокор йўргакни очиб, унинг ичидаги қўл телефонига кўзи тушди. Телефон экранида “Омон қолсанг, унутма, мен сени яхши кўраман, болам!” деган ёзув бор эди. Ҳали танасидаги иссиқ жонидан, онгу шууридан айрилиб улгурмаган бечора она қўлидаги телефонга бир умрлик видолашув ва меҳр хатини ёзиб кетибди.
Қутқарувчилар телефонни бир-бирига узатар, экан, онаизорнинг сўнгги сўзларини ўқиб, кўзларида ёш ҳалқаланарди.