ЯнгиликларАдлия бўлимлариЎринбосар ишга тикланди

Ўринбосар ишга тикланди

ФУҚАРО У.Аҳмедова “Тоза ҳудуд” ДУК Шаҳрисабз туман филиалида бошлиқ ўринбосари лавозимида хизмат қилган. Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан ноқонуний тарзда ишдан бўшатилган. Бундан норози бўлган фуқаро, ишга тиклаш, ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаб берилишида амалий ёрдам сўраб, вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.

Ўрганиш натижасига кўра, фуқаро У.Аҳмедова 2021 йил 20 апрелдан 1 май кунига қадар Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиникаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида “больничний”да бўлган. Шунга қарамай, вилоят “Тоза ҳудуд” ДУК директорининг 2021 йил 21 апрелдаги буйруғига кўра, шу куннинг ўзидан корхонанинг Шаҳрисабз туман филиали ва У.Аҳмедова ўртасида тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми учинчи бандига асосан бекор қилинганлиги аниқланди.

Меҳнат кодексида ходим вақтинча меҳнатга қобилият­сизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Шунга кўра, вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро У.Аҳмедованинг манфаатини кўзлаб жавобгар Қашқадарё вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКга нисбатан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни ғайриқонуний деб топиб, бекор қилиш, даъвогарни ишга тиклаш ва мажбурий прогул даври учун иш ҳақини ҳамда маънавий зарарни ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Даъво аризаси судда кўрилиб, жорий йилнинг 11 август куни “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси раҳбарининг 2021 йил 21 апрелдаги буйруғи ғайриқонуний деб топилди. У.Аҳмедова ўз ишига тикланди, бекор юрган кунлари учун 4 миллион 808 минг 876 сўм иш ҳақи ҳамда 2 миллион сўм маънавий зарар ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди.

Эльнур ИСМОИЛОВ,
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img