МуҳимОтам ўзи ҳадя қилган уйни қайтариб олиши мумкинми?

Отам ўзи ҳадя қилган уйни қайтариб олиши мумкинми?

— Фуқаролик кодексининг 507-моддасига мувофиқ ҳадя олувчи ҳадя қилувчининг, унинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши атайлаб жиноят содир қилган ҳолларда ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.

Ҳадя олувчи ҳадя қилувчини қасддан ўлдирган тақдирда ҳадя қилувчининг ворислари судда ҳадяни бекор қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.

Агар ҳадя олувчининг ҳадя қилувчи учун катта номулкий қийматга эга бўлган ҳадя буюмга нисбатан муомаласи унинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши хавфини солса, ҳадя қилувчи ҳадя бекор этилишини суд тартибида талаб қилишга ҳақли.

 Ҳадя шартномасида ҳадя олувчи ҳадя қилувчидан олдин вафот этган тақдирда ҳадя қилувчининг ҳадяни бекор қилиш ҳуқуқи шарт қилиб қўйилиши мумкин.

Шунингдек, ҳадя берувчи ва ҳадя олувчининг ҳоҳишига кўра бир пайтда нотариал идорага бориб нотариал тартибда ҳам бекор қилиниши мумкин.

 Саволга Фурқат туманида хусусий
амалиёт билан шуғулланувчи нотариус
Муслимахон Аҳмаджонова жавоб берди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img