ЯнгиликларМаҳаллийЎзбек мебел саноати вакиллари илк бор халқаро кўргазмада иштирок этади

Ўзбек мебел саноати вакиллари илк бор халқаро кўргазмада иштирок этади

Юртимиз мебел корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулотлар жорий йилнинг 3—8 август кунлари Истанбулда ўтадиган “IMOB” 17-халқаро мебелсозлик кўргазмасида намойиш этилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 312 кв метрли майдонда “Made in Uzbekistan” бренди остида миллий дизайндаги павилион тайёрланган. Кўргазма старт олгач, миллий стендимиз остида 20 та мебел соҳаси вакиллари ўз ишларини бошлайди.

Ўзбекистон тарихида илк бор маҳаллий мебел саноати вакиллариз ушбу кўргазмада расман ўз маҳсулотлари билан қатнашябди. Кўргазма орқали уларда Европа, Америка ва Африка мамлакатлари бозорига чиқиш, дунёдаги йирик компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда тажриба алмашиш имкониятлари пайдо бўлади, дейди Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси ва Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси раиси Мухтор Умаров.

Ўзбек мебелчиларидан ташкил топган делегацияси кун тартибидан иқтисодий саноат ҳудудларига ташриф, йирик инвестицион компаниялар билан учрашувлар, Турк экзим банк билан расмий музокаралар ва бошқа ҳамкорлик учрашувлари ўрин олган. Унинг натижасида, Ўзбек мебелсозлиги миллий бренди дунёга  танилиши ва давлатизнинг мебелсозлик махсулотлари экспорти хажмининг ошиши кутилмоқда. Кўргазманинг барча харажатлари Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилди.

Маълумот учун, “IMOB” Истанбул — мебел саноати бўйича жаҳондаги энг йирик кўргазмалардан бири бўлиб, у ерга дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларидан 30 мингга яқин соҳа вакиллари ташриф буюради. Кўргазмада келгуси 1 йиллик мебел саноати янгиликлари ва дизайнлари намойиш этилиб, ушбу платформа соҳа мутахассиларига ўз йўналишлари бўйича халқаро таҳлил ва тавсиялар берувчи майдон бўлиб хизмат қилади.   

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img