Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам юборади

0

Эрон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида Ҳукумат фармойиши (140-ф-сон, 12.03.2020 й.) қабул қилинди.

Фармойишга кўра, Эрон Ислом Республикаси ҳукуматининг коронавирус касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур буюм ва воситалар билан таъминлашда ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатини қўллаб-қувватлаш, ушбу инфекцияга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида Эронга қуйидаги тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилади:

бир марталик стерил тиббий қўлқоплар;
ҳимоя қилувчи комбинезон;
махсус тиббий форма;
тиббий ниқоблар;
тиббий дока;
тиббий спирт;
гигиеник гель;
“Rutan” таблеткалар.

Инсонпарварлик юкини кузатиб бориш ва топшириш учун Эронга фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари бошчилигида Ўзбекистон делегацияси юборилади.