Ўзбекистон меҳнат вазирининг пахтага бойкотни бекор қилиш сўровига жавоб қайтарилди

0
Фото: спутник

Cotton Campaign коалицияси Ўзбекистон меҳнат вазирлигининг мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтадан фойдаланишга эълон қилинган бойкотни бекор қилиш борасидаги мурожаатига жавоб йўллади.

Ёдингизда бўлса 16 апрель куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Cotton Campaign коалициясига очиқ мурожаат қилган эди.

Cotton Campaign коалицияси Меҳнат вазири Нозим Ҳусановнинг ушбу мурожаатини қўллаб-қувватлаган ва биргаликда ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни амалга оширишда эришилган ижобий силжишларни эътироф этиб, ёрдам беришга тайёр эканлигини таъкидлаган.

«Масала бу ерда бойкотни олиб ташлаш кераклигида эмас. Масала, буни қачон ва қай тарзда амалга ошириш кераклигида, энг аввало, бойкотни бекор қилиш ислоҳотлар рўй бераётган Ўзбекистонда инсон меҳнати ва ҳуқуқларини қўллаб-қувватловчи масъул етказиб берувчи ва инвесторларни таъминлашда қай тарзда катализатор вазифасини ўташи мумкинлигида», – деган Cotton Campaign коалициясининг ҳаммуассиси Беннетт Фриман.

Cotton Campaign шунингдек, янги брендларни мажбурий меҳнат муаммоси ҳал этилаётгани, фуқаролик жамиятига эса зарур ваколатлар берилаётгани ҳақида кафолатловчи масъул етказиб берувчиларни топишда ёрдам берадиган янги келишувни ишлаб чиқишга тайёрлигини маълум қилган.

Жавоб хатида Cotton Campaign колалицияси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги мулоқот дипломатик даражада давом эттирилиши қайд этилган.

Аввалги мақолаХалқаро экспертлар нимадан огоҳлантираяпти?
Кейинги мақолаДенов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилди