Ўзбeкистон сайёҳлик соҳаси жадал ривожланётган давлатлар орасида дунёда тўртинчи ўринни эгаллади

0

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) хабар беришича, Ўзбекистон дунёдаги энг тез суръатлар билан ривожланаётган сайёҳлик йўналишларининг рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллайди. UNWTO маълумотларига кўра, йил давомида сайёҳлар сони 27,3 фоизга ошган.

2019-йилда дунё бўйлаб чет эл сафарлари сони 1,5 миллиардга етди, бу ўтган йилга нисбатан 4 фоизга кўп.

Ўсиш дунёнинг барча минтақаларида кузатилмоқда:
– Яқин Шарқ + 8%;
– Осиё-Тинч океани + 5%;
– Эвропа ва Африка + 4%;
– Америка қитъаси + 2%.

Ғарб мамлакатларидан Франсия (90 млн.) ва Испания (83,8 млн.) энг кўп меҳмонлар ташриф буюрадиган мамлакат бўлиб қолмоқда, бундан ҳам юқори кўрсаткич ташриф буюрувчилар сони 40,2 фоизга ошган Маянмадир. Ундан кейинги ўринларда Пуерто-Рико (31- 32%) ва Эрон (27,9%) турибди.

Бошқа тенденсиялар Марказий Осиёнинг ҳам тобора оммалашиб бораётганлигини кўрсатмоқда: Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоглистон энг тез суръатлар билан ривожланаётган 20 мамлакат қаторига киритилган.

Бу йил ташриф буюрувчилар сони бўйича энг юқори кўрсаткичлар қуйидагичадир:
1. Мянма – 40,2%
2. Пуерто-Рико – 31,2%
3. Эрон – 27,9%
4. Ўзбекистон – 27,3%
5. Черногория – 21,4%
6. Миср – 21,1%
7. Ветнам – 16,2%
8. Филиппин – 15,1%
9. Малдив ороллари – 14,9%
10. Багам ороллари – 14,6%
11. Қатар – 14,5%
12. Арманистон – 14,4%
12. Жанубий Корея – 14,4%
13. Туркия – 14%
14. Босния ва Гертсеговина – 13,7%
15. Тунис – 13,6%
16. Лаос – 11,5%
17. Озарбайжон – 11,4%
18. Исроил – 10,5%
19. Литва – 10,1%
20. Қозоғистон – 10%