ЯнгиликларМаҳаллийЎзбекистон ва Франция нотариал соҳаси вакиллари билан ҳамкорлик мулоқоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Франция нотариал соҳаси вакиллари билан ҳамкорлик мулоқоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамда Франция нотариуслари Олий Кенгаши ўтган йилдан буён ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича мулоқот олиб бормоқда.

Бугун Ўзбекистон Нотариал палатасига Франция нотариуслари Олий кенгашининг вице-президенти Пьер-Жан Мейсан ҳамда Франция нотариуслари Олий кенгашининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлиги бўйича масъули Валери Эшанудан иборат делегация ташриф буюрди.

Айтиш жоизки, Франция нотариати тажрибаси икки аср билан ўлчанади. Шунга қарамасдан, ўтган йили апрель ойида онлайн ўтказилган «Tashkent Law Spring» II Халқаро форуми доирасидаги «Электрон нотариат-келажакка нигоҳ» давра суҳбатида ҳам, октябрь ойида zoom платформаси орқали ўтказилган ўзаро мулоқот давомида ҳам, шунингдек, ноябрь ойида Франция нотариуслари делегацияси ташрифи чоғида Франция нотариуслари Олий кенгашининг фахрий вице-президенти  Антуан Дежуа Ўзбекистоннинг тез ривожланиб бораётган нотариатига юксак баҳо берган эди.

Бугун бўлиб ўтган давра суҳбатида меҳмонлар Ўзбекистон нотариатига жорий этилган янгиликларни тингладилар ҳамда француз нотариуслари тажрибаси ҳақида сўзлаб бердилар.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img