ЯнгиликларМаҳаллийЎзбекистонда инновациялар қайси соҳалар учун зарур?

Ўзбекистонда инновациялар қайси соҳалар учун зарур?

Инновацияларнинг соҳалар бўйича турларини ўрганар эканмиз, юртимизда қандай соҳаларга, жаҳонда эса қандай соҳаларга кўпроқ эътибор қаратилаётганини фарқлай бошлаймиз.

Яратилаётган инновациялар фақатгина даромад келтирибгина қолмай, атроф-муҳит учун ҳам фойдаси тегиши лозим. Бундай инновацияларнинг яратилишини ва жорий қилинишини кўпайтириш учун эса унга ҳалақит қилаётган омилларни олдини олишимиз даркор.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимизда тиббиёт, экология ва интеллектуал соҳаларга киритилаётган инвестиция миқдори ЯИМга нисбатан кам улушни эгаллаб турибди. Бу ҳам кўп соҳаларда инновацияларнинг камлигида бир омил бўлиб ҳисобланади.

Шунингдек, кўплаб тўсиқлар, масалан, коррупция, яширин иқтисодиёт, монополия даражаларининг ортиши инновацияларнинг яратилиш ва жорий қилиш кўрсаткичларини сезиларли даражада тушириб юборади.

Аҳолининг молиявий саводхонлигини юқори даражага етказиш ҳам бунга ечим бўлиши мумкин. Бу сабаб-муаммоларнинг тўғриланиши ёки олдини олиш мақсадида ташкилий инновация яратишга эришишимиз керак. Бундай инновация гарчи ҳаёт тарзи вақтинчалик бироз ёмонлашишига олиб келса-да, барча соҳаларнинг ривожланишига сабаб бўлади.

Шу омилларни ҳисобга олган ҳолда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ўз интерьвюсида шундай деган эди:

“Инновацион ривожланиш вазирлиги битта йўналишда иш олиб бормайди. Инновациялар турмушнинг барча соҳаларида, хусусан давлат ва жамият қурилиши, фан-таълим ва соғлиқни сақлашда жуда зарур”, шунингдек, «Инновация аслида кенг тушунча. Бизнинг назаримизда ғарбда мавжуд инновацияни ўзлаштириш ҳам инновация тарзида талқин этилади. Лекин, бу – технология трансфери.

Бизнинг олдимизга қўйилган катта вазифалардан бири билимни пулга айлантириш, саноатга асосланган иқтисодиётимизни илм-фанга асосланган хўжаликка айлантиришдан иборат».

Шоҳиста АБДУСАЛОМОВА,
ЎзДЖТУ Медиа ва коммуникация факультети 1-босқич талабаси

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img