ЯнгиликларМаҳаллийЎзбекистонда қайси банклар таълим кредити ажратади?

Ўзбекистонда қайси банклар таълим кредити ажратади?

Ҳукуматнинг «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ва унга илова қилинган Низомга киритилган тегишли ўзгартиришларга кўра, бу йилдан бошлаб таълим кредитлари таълим ташкилотларининг бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга кирган, шунингдек, ўқишини кўчирган талабаларга ажратилади.

Таълим кредити шартлари:

миқдори – тўлов контракти шартнома суммаси;

фоизи – Марказий банкнинг амалдаги асосий ставкасида (бугунги кунда 15%)

бунда, агар Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайса, кредит фоизи ҳам пасаяди, агар асосий ставка кўтарилса, унда кредит фоизи ўзгартирилмайди (яъни кўтарилмайди);

муддати – асосий қарз талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Ушбу шартларда таълим кредити ажратилишини маълум қилган банклар:

Агробанк;
Алоқабанк;
Асакабанк;
Ипотека-банк;
Микрокредитбанк;
Ориент Финанс банк;
Туронбанк;
Халқ банки;
Ўзсаноатқурилишбанк;
Ўзмиллийбанк;
Қишлоққурилишбанк;
Ҳамкорбанк;

Таълим кредитлари 14% дан ажратилади

Таълим кредити фоиз ставкаси амалдаги тартибга кўра, Марказий банкнинг амалдаги асосий ставкасида ажратилиши белгиланган.

Бугунги кунда, Марказий банкнинг амалдаги асосий ставкасида 15 фоизни ташкил этади.

Бироқ, Президентнинг ПҚ-199-сон қарори билан, 2022 йил якунига қадар таълим кредитлари тижорат банклари томонидан 14 фоиздан ажратилиши кўрсатилган.

Агар йил якунига қадар Марказий банкнинг амалдаги асосий ставкаси 14 фоиздан пастга тушса, кредит фоиз ставкалари ҳам пасайтиралади.

Шунингдек, хотин-қизларга ажратиладиган таълим кредити бўйича фоиз тўловлари Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан тижорат банкларига тўлаб берилади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img