ЯнгиликларМаҳаллийЎзбекистонда келаси ҳафтадан салқин тушиши кутилмоқда

Ўзбекистонда келаси ҳафтадан салқин тушиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 17-18 сентябрь кунлари қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи 35-37 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Маълум қилинишича, 17 сентябрь, жума кунидан бошлаб Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланиши маълум қилинди.

Шанба кунига келиб ҳарорат  30-33 даражагача, Устюртда 23-26 даражагача пасаяди. Шимолда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.

19 сентябрь, якшанба кунидан бошлаб совуқ фронт кириб келишида қуруқ ва салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 32-35 даражагача, Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 22-27 даражагача бироз пасаяди.

Кейинги ҳафтанинг бошида эса совуқ антициклон таъсири кучаяди. Бутун ҳудудда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати барча жойларда иқлимий меъёрларгача пасаяди, кечалари ва эрталабки соатларда 10-13 даражани, кундуз кунлари 26-29 даражани ташкил этади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img