ЯнгиликларКоронавирус инфоЎзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмлашга старт берилди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмлашга старт берилди

Маълумки, юртимизда коронавирусга қарши курашиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, ҳозирги кунга қадар 6 турдаги 42 млн 805 минг доза COVID га қарши вакцина келтирилди. Шунингдек, йил охирига қадар 5,6 млн. доза вакцина келтирилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг кўрсатма хатига мувофиқ Республика аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида 2021 йил 17 ноябрь кунидан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.

Хўш, бустер доза нима?

Бустер доза — тўлиқ эмланган фуқароларнинг касалликка қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида яна қайтадан оладиган вакцина дозаларидир.

У билан эмлаш қандай амалга оширилади?

Бустер доза билан тўлиқ вакцина курсини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган аҳоли вакиллари эмланиши мумкин.

Бустер доза тури аввал олинган вакцина билан бир хил бўлиши керакми?

Эмлаш пунктида бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиш мумкин.

Уни қаердан олиш мумкин?

Бустер доза олмоқчи бўлган аҳоли республиканинг барча даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларида эмланишлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img