ЯнгиликларЖаҳон“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Tatneft компанияси бош директори билан учрашди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Tatneft компанияси бош директори билан учрашди

Ушбу учрашув Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минихоновнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи (жорий йилнинг 16—17 июнь кунлари), шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ делегациясининг Татаристон Республикасига ташрифи давомида (2021 йил 23—26 июнь кунлари) белгиланган келишувларни амалга ошириш мақсадида ўтказилди.

Бошқарув раиси “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассисларининг малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш ва кичик тоннали газ кимёси бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича имзоланган “йўл харитаси” доирасидаги масалалар муҳокамасига эътибор қаратди.

Бундан ташқари, геологик-қидирув, қудуқларни қайта ишлаш, қудуқларни бурғилаш, кадрлар тайёрлаш, ишлаб чиқариш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоизки, Tatneft компанияси — нефть ва газ қазиб олиш, нефтни қайта ишлаш, нефть-кимё, шиналар мажмуаси, ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи, энергетика, ишлаб чиқариш борасида нафақат Россидаги, балки жаҳондаги йирик нефть компанияларидан бири.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Tatneft компанияси кўп йиллик ҳамкорлик тажрибасига эга бўлиб, йиллар давомида бир қанча ўзаро манфаатли лойиҳалар амалга оширилган.

Музокаралар чоғида томонлар икки компания ўртасидаги ҳамкорлик соҳаларининг аҳамияти ва долзарблигини қайд этишди. Бошқарувчилар ҳар бир лойиҳа стратегик аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Дўстона руҳда ўтган учрашувдан кўзланган асосий мақсад нафақат компаниялар, балки бутун минтақа ва мамлакат ишлаб чиқариш саноатида ижобий натижаларга биргаликда эришиш эканлиги билдирилди.

Компанияларнинг масъул мутахассислари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Tatneft компанияси доимий қўшма ишчи гуруҳининг маслаҳатлашувларидан сўнг, биргаликда ишлаш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларнинг қамраб олган, кенгайтирилган «йўл харитаси» тасдиқланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img