ЯнгиликларҲуқуқЎзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби қандай?

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби қандай?

Ўзини ўзи банд қилиш нима?
Ўз ўзини банд қилган шахслар – ўз ишини мустақил топиб, уни бажариш орқали даромад кўрадиган жисмоний жахслардир. Дастурчилар, репетиторлар, сартарошлар, тикувчилар, ҳунармандлар ва шунга ўхшаган касб эгалари шулар жумласидандир.
Уларнинг фаолияти “Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириштартиби тўғрисида”ги Низом асосида тартибга солинади.
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши талаб этилмайди.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланишга ҳамда тадбиркорлик субъектларига ёлланган ходим сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас.
Ташкилотлар томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсларни шартнома асосида бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади.
Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.
Ўзини ўзи банд қилган шахс махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйилади.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўзини ўзи банд қилган шахсга чекланмаган муддатга намунавий шаклдаги QR-код эга бўлган маълумотнома берилади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img