Парламент аъзолари хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари ахборотини эшитиш имкониятига эга бўлишлари мумкин

34

Бугун Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Олий Мажлис Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги ҳамда “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, Қонунчилик палатаси ва Сенатига ўзининг мажлисида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Ҳозиргача, парламент аъзолари Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида фақатгина Ҳукумат аъзолари, Ҳисоб палатаси, Бош прокурор ва Марказий банк бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш ҳуқуқига эга эдилар.

Ушбу ўзгартиришлар кучга кирса, парламент аъзолари юқоридаги идоралар билан бир қаторда, хўжалик бошқаруви органлари (масалан, “Uzbekistan airways” А/Ж ёки Навоий кон-металлургия комбинати) раҳбарларининг ҳам ахборотларини эшитиш имкониятига эга бўладилар.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг