Паст Дарғом тумани марказида ҳаракат вақтинчалик тўхтатилди

58

Паст Дарғом тумани Жума шаҳрида ҳаракат вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Паст Дарғом тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Паст Дарғом тумани аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг туман ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман ҳокими Ш.Худойбердиевнинг фармойиши билан 21 май куни соат 19:00 дан бошлаб Жума шаҳрига бошқа ҳудудлардан автотранспорт воситалари ҳамда фуқароларнинг кириши ва ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилди, дейилади хабарда.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг