Педагоглар аттестацияси учун йиғим бекор қилиниши мумкин

0

Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси Regulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоевнинг қайд этишича, лойиҳага кўра, педагог кадрларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаси, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозими бериш, шунингдек мазкур малака тоифаларига ва лавозимларга талабгорларга тегишли малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.

Навбатдан ташқари яъни ўз ихтиёри билан муддатидан аввал аттестациядан ўтказганлик учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Таълим инспекцияси раҳбарининг таъкидлашича, ушбу янгилик ўқитувчи-мураббийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилмоқда. Амалдаги тартиб бўйича ҳар иккала ҳолатда ҳам педагоглардан йиғим ундирилаётган эди.