ПФЛни вақтинча Диёр Имомхўжаев бошқариб туради

55

Кеча тунда ПФЛ бош директори Даврон Шоқурбонов ишдан бўшагани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Chempionat.asia интернет нашрининг хабар қилишича, Шоқурбонов ташкилотда бирга ишлаган ходимлар билан илиқ хайрлашган ҳамда барчага омад тилаган. Шунингдек, ПФЛ собиқ раҳбари буёғига Диёр Имомхўжаев ташкилотни бошқариб туришини айтган.

Маълумки, Диёр Имомхўжаев шу пайтгача ПФЛ бош директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди. Ушбу ташкилотга расман ким раҳбар бўлишини эса вақт кўрсатади.

1 та изоҳ

  1. […] Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Даврон Шоқурбонов 25 май кунидан ўз аризасига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган эди. […]

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг