ЯнгиликларҲуқуқПора берган шахс қандай жавобгарликка тортилади?

Пора берган шахс қандай жавобгарликка тортилади?

Пора бериш, яъни мансабдор шахсларга пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб муайян ҳаракатни бажариши учун моддий қимматликлар бериш (мулкий манфаатдор этиш):

  • 9 млн 215 минг сўмдан 18 млн 430 минг сўмгача жарима;
  • икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш;
  • беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора бериш:

такроран, хавфли рецидивист ёки илгари пора олган, пора олишда воситачилик қилган жиноятларни содир этган шахс томонидан ёки 55 млн 290 минг сўмдан 92 млн 150 минг сўмгача миқдорда содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пора бериш:

  • 92 млн 150 минг сўм ва ундан кўп миқдорда;
  • икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бирлашишган гуруҳи манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шахсдан пора сўралган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақида ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img