Президент айиқни отолмади

0

1902 йилда АҚШ президенти Теодор Рузвельт овга чиқади. Унга итлар тишлаб ташлаган, дарахтга бойланган айиқни отишни таклиф этишади. Бечора айиқнинг аҳволи, унинг мунгли кўзларини кўрган президент таклифни рад этиб, айиқни қўйиб юборишга буюради.

Бу воқеа газеталарда шов-шувга сабаб бўлиб, хаттоки президент карикатуралари ҳам пайдо бўлади. Сўнг “Тедди айиқ”лари пайдо бўлиб, сотувга чиқди.