МуҳимПрезидент эски намунадаги “объективка”дан воз кечилишини маълум қилди

Президент эски намунадаги “объективка”дан воз кечилишини маълум қилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

Унда Президент давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш тизими жорий қилинишини таъкидлади.

“Биз давлат хизматини маҳаллага тушириш бўйича катта ислоҳотларни бошладик. Ҳар бир маҳаллада – раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлардан иборат яхлит тизим яратилди.

Бундан буён, раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади”, деди давлатимиз раҳбари.

Шунинг учун, 1 ноябрдан:

– эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;

– ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.

«Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади», деди Президент.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img